Filologiya kafedrasi

Кафедрада – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) ҳамда Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) таълим йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланади. Ушбу мутахассислар умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасаларида педагог, ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ва бошқа тармоқ илмий-тадқиқот институтларида мустақил тадқиқотчи, хорижий мамлакатларда ташкил қилинган ўзбек тилини ўргатувчи курсларда, ўзбек тили ва маданияти марказларида ўқитувчи, оммавий ахборот воситалари, давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ва нодавлат муассасаларда, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида касбий фаолият олиб борадилар.

Филология кафедрасининг асосий вазифаси сифатида ўзбек тили ва адабиётини, унинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий таълим технологияларини чуқур ўзлаштирган, давр талабларига жавоб берадиган юксак малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг янги ва самарали методлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш белгиланган.

Филология йўналишида нафақат кундузги, балки сиртқи ва кечки шаклларда ҳам таълим олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси кафедранинг республикамиз филологик таълим тизимидаги муҳим вазифасини яна бир карра тасдиқлайди.

Кафедрада 2 йўналиш фаолият олиб боради:

• Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

• Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)

          Филология кафедрасида жами 23 нафар профессор-ўқитувчилар бўлиб, улардан 4 нафари фан доктори профессор, 8 нафари фан номзоди, 5 нафари катта ўқитувчи, 8 нафари эса, ассистант-ўқитувчилардир.

          Кафедранинг  илмий салоҳияти:    50 %.

          Кафедра мудири: филология фанлари доктори, профессор Раупова Лайло Рахимовна

          Кафедранинг хорижий давлатлар ва илмий ташкилотлар билан алоқалари ҳам мустаҳкам бўлиб, доимий равишда  онлайн ўқув-семинарлари ташкил этилади.

          2024/2025-ўқув йилида 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши битирувчи талабалари учун умумкасбий ва ихтисослик фанларидан (Ҳозирги ўзбек адабий тили, Ўзбек адабиёти, Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси, Она тилини ўқитиш методикаси) якуний давлат аттестацияси синовлари ўтказилади.

          Кафедра 2024-йилда ташкил этилган. Кафедранинг асосий мақсади – таълим жараёнида  она тили ва адабиёти, ўзбек тилини жаҳон стандарти талаблари даражасида самарали метод ва усуллар орқали ўқитиш    кўникма ва малакасига эга бўлган педагог кадрларни тайёрлаш, шу асосида таълим сифатини  оширишга хизмат қилишдан  иборат.

          Кафедрада илмий-инновацион фаолиятни жадаллаштириш, кафедранинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, илмий тадқиқот ва хўжалик шартномалари воситасида  ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, педагог-ходимлар илмий изланишлари орқали моддий манфаатдорлигини таъминлаш, илмий-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маслаҳат ва турли хилдаги хизматлар кўрсатиш, республика ОТМ ва хўжалик юритувчи субектлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш, илмий натижаларни  амалиётга жорий этиш, ўзбек тили ва адабиётининг тадқиқи,  унинг таълими ва тарғибига оид илмий тадқиқотларни амалга ошириш  бўйича изланишлар олиб борилади.

          Кафедра хизмат кўрсатадиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари:

Бакалаврият йўналишлари:

60230100– Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) (кундузги).

60230100– Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) (кечки).

60230100– Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) (сиртқи).

60230100– Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) (кундузги).

60230100– Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) (кечки).

60230100– Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) (сиртқи).

Кафедранинг устувор илмий – методик  йўналишлари:

•  Она тили, ўзбек тили, ўзбек адабиётини ўқитиш методикасини  такомиллаштириш.

•  Ўқитишнинг янги замонавий усуллари ва технологияларини татбиқ қилиш.

•  Глобал таълимда юз бераётган методикаларни таҳлил қилиш.

•  Ўзбек адабиётидаги энг яхши асарларнинг қисқача шарҳини яратиш.

•  Муайян ижодкорлар ижодини ўрганиш бўйича услубий қўлланмалар, тавсиялар кўринишда  электрон маҳсулотлар ишлаб чиқиш.

•  Жамиятда китобхонлик маданиятини ривожлантириш.

•  Ўзбекистон таълимидаги таълим методларини  хориждаги амалий методлар билан қиёслаб ўрганиш.

•  Дунёнинг етакчи методист - профессорлари билан халқаро илмий-амалий методикалар ишлаб чиқаришни ишлаб чиқиш.

•  Методикага оид  Халқаро семинарлар ташкил этиш.

•  Сунъий интеллектни таълим жараёнига татбиқ қилиш.

•  Ортология – ўзбек тили адабий нутқи меъёрлари ва уни тил эгаларида таъминлашнинг амалий масалаларини тадқиқ қилиш;

• Замонавий лексикография ва терминология – ўзбек тилшунослиги назарияси йўналишлари ютуқларини миллий луғатчилик ва терминология муаммолари ечимига йўналтириш;

•  Хорижда нашр этилган сараланган адабиётлар асосида замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув адабиётларини олиш;

•  Ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитишнинг янги стандартлари ва методларини ишлаб чиқиш;

• Барча фанларнинг ўқув-услубий таъминотини ва уларга замонавий ахборот-комуникация технологиялари асосида талабаларга етказиб бериш;

•  Умумтаълим мактабларининг ўзбек тили дарсликлари учун мултимедиа дастурларини олиш;

•  Хорижликлар учун ўзбек тилини ўқитишнинг интенсив курсларини  ташкил қилиш.

Кафедранинг устувор  йўналишлари:

Она тилини ўқитиш методикаси – талабаларни Она тилини ўқитиш методикасининг назарий масалалари (тушунчалар, назариялар ва уларнинг исботи, соҳанинг амалий масалаларини ечиш усуллари ва бошқалар) билан таништириш, фан доирасида ўрганиладиган асосий масалаларнинг мазмун-мундарижасини белгилаш, она тили дидактикаси ва методикаси ҳақида маълумот бериш ҳамда она тилини ўқув предмети сифатида қандай ўқитиш кераклигига оид касбий компетентликни шакллантиришдан иборат. Айни пайтда у талабаларни шу соҳада мантиқий фикрлашга, илмий хулоса чиқаришга, она тилини ўқитиш методикасининг назарий ва амалий муаммоларини ҳал этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилиш.

Кафедра мудири: филология фанлари доктори, профессор Лайло Рахимовна Раупова.

Кафедранинг устувор  йўналишлари

•    Барча ўқув шакллари бўйича Олий таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш.

•    Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига, битирув малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш.

•    Талабалар билимини баҳолашда рейтинг назоратини жорий этиш, рейтинг тизими асосида жорий, оралиқ ва якуний баҳолашни белгиланган мезон асосида ўтказиш, талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш.

•    Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакавий кадрларни тайёрлаш.

•    Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқ этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш.

•   Кафедра йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ДТС, ўқув режалари ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим дастурлари билан қиёсий таҳлилини мунтазам равишда олиб бориш ва такомиллаштириш;

•   Иқтидорли талабалар билан ишлаш, шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва  услубларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш ва уларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий-услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

1.Адабиётшунослик назарияси  (1-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

2.Тилшунослик назарияси (1-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

4. Ҳозирги ўзбек адабий тили (1,2,3-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

5. Ўзбек фолклори (1-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили))

5. Давлат тилида иш юритиш  (1-курс 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

6. Ўзбек тили тарихи (3-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

7. Ҳозирги ўзбек адабий тили (1-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили))

8. Ҳозирги ўзбек адабий тили (2-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили))

9. Ўзбек терминологияси (2-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

10. Ўзбек тили тарихи (3-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

11. Адабиётшуносликка кириш  (1-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

12.Ҳозирги рус тили (1,2,3,4-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

13.Тилшуносликка кириш (1-курс, 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

14. Фольклор (1-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

15. Рус адабиети тарихи (2,3,4 курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

16.Қиесий чогиштирма (2,3,4-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

17.Жахон адабиети тарихи (2-3 курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

18.Нутқ маданияти (2-3 курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

19.Социолингвистика (2-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

20.Ҳозирги славян тиллари (2-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

21.Рус тили тарихи(1-2-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

22. Ўзбек адабиёти жаҳон контекстида (3-4 курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

 23. МДХ халқлари адабиёти (3-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

24. Рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси (4-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

25. Хозирги адабий жараён (4-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили))

26. Болалар адабиёти (4-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)

27. Амалий рус тили (4-курс, 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)

 

  • 53

    ILMIY SALOHIYAT

  • 33

    PROFESSOR-O‘QITUVCHILAR

  • 5

    FAN DOKTORI (DSc)

  • 11

    FALSAFA DOKTORI (PhD)

  • 1164

    TALABALAR SONI

  • 17

    O'QUV QO'LLANMA VA DARSLIKLAR

  • 9

    XALQARO HAMKORLIKLAR

  • 72

    MAQOLALAR

leadership

Raupova Laylo Raximovna

  • Lavozimi:
  • Mutaxassisliklar:
  • Elektron pochta:

Раупова Лайло Рахимовна, 1974 йил 21 сентябрда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида хизматчи  оиласида туғилган. 1981 йилдан 1991 йилгача Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 5-сонли ўрта мактабда ўқиб, мазкур мактабни олтин медаль билан тугатган. 1991-1996 йилларда  Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган. Ушбу факультетни 1996 йилда имтиёзли диплом билан тугатган. Раупова Лайло Рахимовна 1996-1999 йилларда Тошкент давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси тасарруфидаги кундузги аспирантурасини тугатган. 1999 йилда “Ўзбек тилида номустақил кесим масаласи” мавзуидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Раупова Лайло Рахимовна 2005 йилдан 2015 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази аттестация бошқармасида бош эксперт лавозимида ишлаган.

2015-2018 йиларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъатшунослик” факультети декани лавозимида ишлаган.

2018-2022 йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида факультет декани лавозимида, 2022-2023 йилларда шу университет профессори сифатида  фаолият юритган.

2023 йилнинг сентябрь ойидан ҳозирга қадар Ренaссанс таълим университети профессори, “Филология” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Bizning o'qituvchilar