Раупова Лайло Рахимовна, 1974 йил 21 сентябрда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида хизматчи оиласида туғилган. 1981 йилдан 1991 йилгача Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 5-сонли ўрта мактабда ўқиб, мазкур мактабни олтин медаль билан тугатган. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган. Ушбу факультетни 1996 йилда имтиёзли диплом билан тугатган. Раупова Лайло Рахимовна 1996-1999 йилларда Тошкент давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси тасарруфидаги кундузги аспирантурасини тугатган. 1999 йилда “Ўзбек тилида номустақил кесим масаласи” мавзуидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Раупова Лайло Рахимовна 2005 йилдан 2015 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази аттестация бошқармасида бош эксперт лавозимида ишлаган.
2015-2018 йиларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъатшунослик” факультети декани лавозимида ишлаган.
2018-2022 йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида факультет декани лавозимида, 2022-2023 йилларда шу университет профессори сифатида фаолият юритган.
2023 йилнинг сентябрь ойидан ҳозирга қадар Ренaссанс таълим университети профессори, “Филология” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.