ПРОФЕССОР ЛАЙЛО РАУПОВА ИЛМИЙ МАКТАБИ

Л.Р.Раупова  ўз мутахассислик фанлари бўйича дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий қўлланма, монография ва илмий ишланмаларни таҳлил этиш, илмий мақолалар тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув ва ишчи ўқув режаларни, ўқув-услубий мажмуа, намунавий дастурларни ишлаб чиқиш малакасига эга. Олима томонидан 300 дан ортиқ илмий-услубий ишлари нашр этилган, шундан: 6 та  дарслик,  5  та монография, 8 та  ўқув-методик ишланма, 15 та ўқув-услубий қўлланма, 250 дан ортиқ илмий мақола нашр эттирилган. Улардан 12 та мақоласи хорижда, жумладан, 5 таси СКОПУС базасига кирган журналларда чоп этилган. 5 та монографиясидан, жумладан, 4таси хорижда (Германия, Туркия, Қозоғистон) чоп этилган. Халқ таълими вазирлиги буюртмасига асосан ўрта мактаблар учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрловчи гуруҳ аъзоси сифатида 2 та қўлланма муаллифи. Олима фаолияти давомида 7 та патент олган.

Профессор Л.Раупова фаолияти давомида нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида маърузалар қилиб келган. Жумладан, Германия (2023), Хитой (2018, 2019), Туркия Анқара , Истамбул ва Карабук университетларида (2017, 2018, 2021, 2023) TOP-1000талик рўйхатга кирган Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университетининг (Al-Farabi Kazakh National University) магистратура ва бакалавр талабаларига, TOP-1000талик рўйхатга кирган Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро-қозоқ турк университетининг Туркология  йўналишида, Қозоғистоннинг Атирау университети, Қозоғистон Республикасида жойлашган Жумабек Ташенев номидаги университет талабаларига  маърузалар ўқиган.

Профессор Л.Раупова илмий раҳбарлигида 2 та докторлик(DSc) ва 24 та фалсафа доктори(PhD) диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган. У Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.fil.60.02 рақамли илмий кенгаш аъзоси,   Ўзбекистон Миллий университети 10.00.01- Ўзбек тили, 10.00.11-Тил назарияси, Андижон чет тиллар институтида ташкил қилинган  10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, 10.00.11-Тил назарияси ҳамда БухДУда ташкил қилинган 10.00.01-Ўзбек тили ихтисослигидаги Илмий кенгашларда кенгаш аъзоси сифатида иштирок этиб келган.

Профессор Л.Раупова  фаолияти давомида 30  дан ортиқ филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) ва филология фанлари (DSc) доктори диссертацияси учун расмий тақризчи ва расмий оппонент сифатида қатнашган.

Олима нуфузли хорижий (Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон)ва республика университетларнинг     5 та илмий журнал таҳририяти аъзоси.

2022 йил Германиянинг Гумбольд университетида малака оширган, дунё олий таълим муассасалари рейтингида биринчи мингталикка кирувчи Туркиянинг Карабук университетида магистр ҳамда бакалаврларга маъруза ўқиган. Шунингдек, Туркиянинг Гази, Германиянинг Гумбольд университетларида маърузалар ўқиган ва сертификат олган.

Л.Раупова республика ва Тошкент шаҳар маънавий ҳаётида фаол иштирок этади. 2021 йили “Маънавият фидойиси” нишони билан тақдирланган. Халқ таълими аълочиси. Зулфия номидаги давлат мукофоти, “Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши инновацион лойиҳаси” танловларининг вилоят босқичида мунтазам ҳакамлик қилиб келган. Оммавий ахборот воситалари орқали тарбиявий мавзулардаги туркум чиқишлари жамоатчилик орасида шуҳрат қозонган.

ПРОФЕССОР ИКРОМ ИСЛОМОВ ИЛМИЙ МАКТАБИ

2023-2024-ўқув йилидан бошлаб Ренессанс таълим университети доценти вазифасида ишлаб келмоқда.

2019-йил “Ўзбек тилида ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари тизими” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

2021-йил “Ўзбек тилининг географик терминологияси: тизими, генезиси, семантиc структураси ва лексикографик талқини” мавзусида филология фанлари доктори (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Унинг илмий раҳбарлигида 1 нафар филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси ҳимоя қилинган, ҳозирда 4 нафар мустақил тадиқиқотчига, 6 нафар таянч докторантга илмий раҳбарлик қилмоқда.

“Ўзбек тилининг сўзлар даражаланиши ўқув луғати”(2008), “Она тили. Қомус”(2010, ҳаммуаллиф), “Замонавий ўзбек тили. Морфология”(2011, ҳаммуаллиф), “Ҳозирги ўзбек адабий тили”(2023), “Матн таҳрири амалиёти” (2024, ҳаммуаллиф) номли ўқув қўлланмалари, “Вазиятли вазифалар”(2024) номли ўқув-услубий қўлланма, “Ўзбек тилида ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари тизими” (2020), “Ўзбек тилининг географик терминлари тизими” (2021), “Лексикография ва терминография: маълумотлар базаси ва семантизацияси” (2023, ҳаммуаллиф) номли монографиялар муаллифи.

Филология кафедрасида 10.00.01 – Ўзбек тили, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик йўналиши бўйича илмий тадқиқот ишлари бўйича изланишлар олиб боради. 

Филология кафедрасининг 5 нафар тадқиқотчиси 2025-йилда диссертация ҳимоясига чиқиши режалаштирилган.

Филология кафедраси томонидан 2024-йил 1 та республика конференсияси (“Филологиянинг долзарб муаммолари” номли  хорижлик олимлар иштирокидаги республика илмий-амалий конференсия), 1 та халқаро конференсия (Янги Ренессанс истиқболида филологик-педагогик тадқиқотларнинг назарий ва амалий аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференсия материаллари) ташкил этилди. Кафедра томонидан илмий семинар ташкил этилган бўлиб, илмий семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари  томонидан илмий изланишлари билан маърузалар қилишади.