Илмий, амалий лаборатория ва ўқув базалари номи –

Она тилини ўқитиш методикаси

Адабиёт ўқитиш методикаси

Илмий, амалий лаборатория ва ўқув базалари тавсифи, фаолият соҳаси –

Амалий лабораторияни ташкиллаштиришдан мақсад – талабаларни Она тилини ўқитиш методикасининг назарий масалалари (тушунчалар, назариялар ва уларнинг исботи, соҳанинг амалий масалаларини ечиш усуллари ва бошқалар) билан таништириш, фан доирасида ўрганиладиган асосий масалаларнинг мазмун-мундарижасини белгилаш, она тили дидактикаси ва методикаси ҳақида маълумот бериш ҳамда она тилини ўқув предмети сифатида қандай ўқитиш кераклигига оид касбий компетентликни шакллантиришдан иборат. Айни пайтда у талабаларни шу соҳада мантиқий фикрлашга, илмий хулоса чиқаришга, она тилини ўқитиш методикасининг назарий ва амалий муаммоларини ҳал этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

“Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси” лабораторияни ўтишдан мақсад талабаларга ўқитишнинг энг қулай ва замонавий методларини  таълимнинг турли босқичларида қўллай олишни ўргатиш, бўлажак ўқитувчиламинг ўқитиш фаолиятига доир дастлабки билим,  кўникма ва малакаларини шакллантириш; ўқитувчи шахсига қўйиладиган касбий талаблар асосида адабиёт фанини замон талаблари даражасида ўқитишнинг самарали методлари, шакл ва усуллари ҳақидаги назарий билимларни ўзлаштиришини таъминлаш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ қилишнинг педагогик-методик имкониятларини кўрсатишдан иборат.

 

Жойлашган манзили

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 47-уй. Ренессанс таълим университети, Филология ва тарих факултети 210-аудитория

 

Жалб этилган таълим йўналиши номи ва талабалар сони

Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) 50 талаба