Исломов Икром Хушбоқович филология фанлари доктори (DSc), доцент, 1975-йил 26-январда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида хизматчи оиласида туғилган. 1992-1997-йилларда Қарши давлат университети Ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган.
2003-2008-йилларда Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида, 2009-2011-йилларда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида 2012-2019-йилларда Тошкент вилояти МОИда ўқитувчи лавозимида, 2020-2022-йилларда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида катта ўқитувчи лавозимида фаолият олиб борган.
2023-2024-ўқув йилидан бошлаб Ренессанс таълим университети доценти вазифасида ишлаб келмоқда.
2019-йил “Ўзбек тилида ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари тизими” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.
2021-йил “Ўзбек тилининг географик терминологияси: тизими, генезиси, семантиc структураси ва лексикографик талқини” мавзусида филология фанлари доктори (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Унинг илмий раҳбарлигида 1 нафар филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси ҳимоя қилинган, ҳозирда 4 нафар мустақил тадиқиқотчига, 6 нафар таянч докторантга илмий раҳбарлик қилмоқда.