Islomov Ikrom Xushboqovich

leadership

Islomov Ikrom Xushboqovich

Исломов Икром Хушбоқович филология фанлари доктори (DSc), доцент, 1975-йил 26-январда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида хизматчи оиласида туғилган. 1992-1997-йилларда Қарши давлат университети Ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган.

2003-2008-йилларда Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида, 2009-2011-йилларда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида 2012-2019-йилларда Тошкент вилояти МОИда ўқитувчи лавозимида, 2020-2022-йилларда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида катта ўқитувчи лавозимида фаолият олиб борган.

2023-2024-ўқув йилидан бошлаб Ренессанс таълим университети доценти вазифасида ишлаб келмоқда.

2019-йил “Ўзбек тилида ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари тизими” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

2021-йил “Ўзбек тилининг географик терминологияси: тизими, генезиси, семантиc структураси ва лексикографик талқини” мавзусида филология фанлари доктори (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Унинг илмий раҳбарлигида 1 нафар филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси ҳимоя қилинган, ҳозирда 4 нафар мустақил тадиқиқотчига, 6 нафар таянч докторантга илмий раҳбарлик қилмоқда.

 

 
“Ўзбек тилининг сўзлар даражаланиши ўқув луғати”(2008),
“Она тили. Қомус”(2010, ҳаммуаллиф), “Замонавий ўзбек тили. Морфология”(2011, ҳаммуаллиф),
“Ҳозирги ўзбек адабий тили”(2023),
“Матн таҳрири амалиёти” (2024, ҳаммуаллиф) номли ўқув қўлланмалари,
“Вазиятли вазифалар”(2024) номли ўқув-услубий қўлланма,
“Ўзбек тилида ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари тизими” (2020),
“Ўзбек тилининг географик терминлари тизими” (2021),
“Лексикография ва терминография: маълумотлар базаси ва семантизацияси” (2023, ҳаммуаллиф) номли монографиялар муаллифи.